Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?
08 окт 19:40
Янгиликлар
Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?
"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси вингери Ҳожимат Эркинов иштирок этди.
24 ёшли футболчи АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида қайси термалар билан бир гуруҳда бўлишни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ўзим истаган жамоаларни айтадиган бўлсам, кучли термаларни айтган бўлардим. Бразилия, Испания, Португалия бўлса, йўқ демасдим. Бироқ энг кучсизлари тушаверсин. Сабаби узоқроққа боришни истаймиз. Ана ўшанда кучлироқ жамоа билан ўйнаш насиб этсин", – деди Эркинов.
Ҳожимат Эркинов подкаст мобайнида ўзи ўйнаган жамоалар, бирга фаолият юритган мураббийлари, шайхлар ўртасидаги интрига, "Ал Ваҳда"дан кетиш сабаби, Япония билан финал, Осиё чемпионатидаги босим, Суперлига даражаси, легионерлар савияси ва бошқа мавзулар ҳақида гапириб ўтди.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар