UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  3 20:35ЖЧ саралаши. БАА Қатарга қарши ўйинда тезкор гол киритди (онлайн ҳисоб)  17 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  14 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  107 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  642 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Ҳимоячиларга куни қолган "Пахтакор", ҳазилкаш дарвозабон, яраштирувчи мураббий, "мерган" Турғунбоев, стадионга ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев — "Пахтакор" ва "Олимпик" ўртасидаги учрашув нимаси билан ёдда қолди? Янгиликлар

Ҳимоячиларга куни қолган "Пахтакор", ҳазилкаш дарвозабон, яраштирувчи мураббий, "мерган" Турғунбоев, стадионга ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев — "Пахтакор" ва "Олимпик" ўртасидаги учрашув нимаси билан ёдда қолди?

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашуви қизиқарли вазиятлари билан ёдда қолди.

- Ҳимоячиларга куни қолган "Пахтакор"

- Ҳазилкаш дарвозабон

- Яраштирувчи мураббий

- "Мерган" Турғунбоев

- Стадионга ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Coca-Cola Суперлига. "Пахтакор" чемпионатни ўз майдонида мағлубият билан бошлади, клубнинг омадсиз серияси давом этади

Мамлакатнинг амалдаги чемпионлари дастлабки турга йўқотишлар билан ташриф буюрди. Хусусан, клубнинг бир қатор ёш ўйинчилари, жумладан, Аббос Файзуллаев ёшлар терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилди. Шунингдек, олдинги чизиқ вакили Пшемислав Банашак "Қайрат"га қарши баҳсда жароҳат олганди. Мазкур учрашув аввалидаги таркиб бўйича Черан яққол ҳужумчи вазифасини бажариши, Рашидов эса ортда унга ёрдам бериши лозим эди. Учрашув давомида эса ушбу ҳолатнинг тескариси юз берганининг гувоҳига айландик. "Олимпик"ла ҳам шу ҳолат кузатилди. Форвард сифатида кўрсатилган Жўрақўзиев ўз ўрнини ўйин давомида Алишер Одилов ҳамда Руслан Жиянов билан алмашиб турди.

Учрашувни кучли прессинг билан бошлаган "Олимпик"га ўйин давомида бу тактика анча қўл келди. Бу орқали ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасидаги боғламга тўсиқ қўйилди. Оқибатда "Пахтакор" футболчилари йўқ жойдан хатолар содир этишди ва тўпни йўқотишди. 

Мисол учун, учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Азмиддиновнинг ярим ҳимоячиларга оширган тўпи рақиб футболчисидан ўтмади. Агарда Шаҳзод эпчилроқ ҳаракат қилмаганида, учрашув стартидаёқ Суюновнинг пешонасидаги терлар шашқатор бўлиши мумкин эди. 

Бироқ шундай бўлди ҳам. "Олимпик" футболчиларининг тезлиги ғалабанинг муҳим омилларидан бири бўлди. Айнан икки голнинг юзага келишида Алишер Одиловнинг "Пахтакор" ҳимоячиларини ортда қолдириши натижасида юзага келди. Биринчисида 37-рақамли ҳужумчи пенальти ишлаб берган бўлса, иккинчисида ўзи масалани ҳал қилиб қўяқолди. Қизиқ томони, иккала гол ҳам таймларнинг бошида урилди. 

"Пахтакор" ҳимоячисида муаммолар етарлича, бунга баъзи ўртоқлик учрашувларида ҳам гувоҳи бўлдик. Мудофаа вакилларининг айбини битта жиҳат билан бекитиш мумкин — голлар. 90 дақиқа давомида на Черан-у, на Рашидов эплолмаган ишни "шерлар"нинг икки ҳимоячиси уддалади. Уддалагандаям видеоролик қилишга арзирли тарзда дарвозани ишғол қилишди. Ўнг оёғида ҳатто камдан-кам пас берадиган Сайфиевнинг узоқ масофадан жарима зарбасини аниқ амалга оширганининг ўзиёқ "Олимпик" посбонини шошириб қўйди. 

Турсунов ҳам айнан узоқ масофадан рақиб дарвозасига йўл топа олди. "Пахтакор" учрашув давомидаги рақибига қараганда кўпроқ зарба йўллади, айниқса, жамоа етакчиси Драган Черан бир неча вазиятларни кўкка совурди. 

Учрашув якунига бир неча дақиқа қолганида эса Турғунбоев рақибнинг бўш қолган дарвозасига салкам икки-уч метр масофадан ҳазилакам зарба йўллади.

"Олимпик" дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев ҳам ўтган ҳафта Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасидаги "Ливерпул" — "Реал Мадрид" учрашувидан қаттиқ таъсирланган кўринади, учрашув давомида бир неча бор мемларга сабаб бўладиган ҳаракат амалга оширди. Яхшиямки, унинг томошабин юзида жилмайиш кайфиятини уйғотадиган ҳаракатлари ортиқча хавф туғдирмади. Бироқ бу билан унинг ҳаракатларига ёмон баҳо бермоқчи эмасман, ўз дебютида ғалаба қозонган посбон Кападзе томонидан яна имконият берилса, хатоларини тузатиб бориши мумкин.

Учрашув чиндан курашларга бой бўлди. Баҳс шу даражага етдики, "Пахтакор" футболчилари братишкалари билан тортишишгача боришди. Айниқса, Турғунбоев ва Мирсаидов биринчи бўлим давомида қўштирноқ ичида роса аҳил-иноқ бўлишди. Уларни яраштирадиган Олий суд вазифасини эса "Олимпик" устози Тимур Кападзе бажарди.

Кечаги учрашувда майдон ўриндиқлар билан тўлиб-тошди. Ушбу беллашувга 2500 га яқин томошабин ташриф буюрибди. Ташриф буюрганлар орасида анчадан бери оммага кўриниш бермаган "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бор эди.

Хулоса қилиб айтганда, кечаги учрашув томоша қилишга арзирли тарзда ўтди. "Пахтакор" 13 йилдан сўнг дастлабки турда мағлубиятга учради. Қолаверса, "шерлар"нинг "Олимпик"га қарши чемпионат доирасидаги ғалабасиз серияси давом этади.

Тимур Кападзе: "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик"

Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"

"Пахтакор" 2-турни сафарда "Нефтчи"га қарши ўтказса, "Олимпик" ҳам бу сафар "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика