Ҳикмат Фузайлов: “Биз ҳам Ўзбекистон каби ўйин кўрсатишни орзу қиламиз“

Mirjalol Normatov
9 июл 2018
“CAFA U-16 Championship“ доирасида Ўзбекистон термасига қарши учрашувдан кейин Тожикистон термаси бош мураббийи Ҳикмат Фузайлов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон терма жамоасини чиройли иштирок билан табриклайман. Биз ҳам улар каби ўйин кўрсатишни орзу қиламиз. Бугунги ўйинимиз орқали биз шундай қила олишимизни кўрсата олдик деб ўйлайман. Кўплаб хатоларга йўл қўйяпмиз ва кўплаб голларни ўтказиб юборяпмиз. Умид қиламанки, футболчилар 18 ёшга етиб борганда бундай хатоларга йўл қўйишмайди.

Ўзаро суҳбатларимизда, ўтган галги матбуот анжуманларида ҳам айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон - меҳмондўст давлат. Фақатгина бир нарсани киритиш керак эди: 3 эмас, 5 ўзгариш. Футболчиларнинг 90 дақиқа ўйин кўрсатишга кучи етмаяпти.

Бундай жазирамада ўйнаш - катта минус. Иссиқ ҳавода футбол ўйнаш жуда қийин. Бир вақтлар шундай даражада биз сунъий майдонда машғулотлар олиб боргандик. Биласиз, бундай вақтларда футболчига иссиқлик икки томонлама урилади. Биз табиий майдонда ўйнадик. Бу ҳолатда яхши ўйин кўрсатса бўлади“, - деди Фузайлов.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia