

“Ҳалол ўйин фақат футболчиларга эмас, бошқаларга ҳам тегишли. Ҳакамларнинг бугунги қарорини ўйиндан кейин кўриб чиқишади. Ҳақиқатдан «Тошкент дербиси» яхши ўтди. Шунақа ўйинлардан сўнг, футболчилар ўсади ва ўшанда терма жамоага ўйинчиларни танлаш ҳам осон бўлади. Кейинги учрашувларда яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, – дейди Эргашев.




