"Ҳаволаниб кетмоқчи эмасмиз" — Каррик МЮнинг "Арсенал"га етиб олиш имкониятларини баҳолади

Aslanov Jasurbek
4 мар 2026, 16:57
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик жамоасининг жорий мавсумда АПЛ пешқадами "Арсенал"га етиб олиш имконияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволга очиқчасига жавоб қайтарди.

"Реалист бўлишимиз керак"

Англиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, жамоа ҳозирги кетма-кет ғалабалардан сархуш бўлиб қолмаслиги лозим:

"Эшитинг, футболда ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди, аммо биз реалист бўлишимиз керак. Шунчаки ўйинларда ғалаба қозонишда давом этишга ҳаракат қилишимиз ва якунда нима бўлишини кузатишимиз лозим.

Биздан олдинда иккита фантастик жамоа бор. Атрофимизда ҳам бир нечта жуда кучли клублар жойлашган. Ҳозир бизда яхши серия кетяпти, лекин ҳаволаниб кетмоқчи эмасмиз. Сабрли бўлиш ва бугунги кун билан яшаш керак. Қаергача етиб боришимизни вақт кўрсатади. Олдинга интилишда давом этамиз", — деди Каррик.

Мураббийнинг бундай совуққон фикрлари жамоа ичидаги ортиқча босимни камайтиришга қаратилгани кўриниб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/sistoney67