UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Ҳаққоний голи инобатга олинмаган Роналду мурожаат билан чиқиш қилди Янгиликлар

Ҳаққоний голи инобатга олинмаган Роналду мурожаат билан чиқиш қилди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сербияга (2:2) қарши беллашувдаги мунозаралаи вазият бўйича баёнот берди.

“Португалия терма жамоаси сардори бўлиш – бу менинг ҳаётимдаги энг шарафли ва қувонарли ҳолат. Мен юртим учун боримни беришга тайёрман ва бу муносабат ҳеч қачон ўзгармайди. Аммо шундай қийин вазиятлар бўладики, ундан нафақат биз балки бутун миллат азият чекади. Бошингизни кўтаринг ва кейинги чақириқни ҳозироқ қабул қилинг! Олға, Португалия” дея ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Сербия-Португалия (2:2) учрашувининг ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқасида Роналду рақиб дарвозасини ишғол этишга уринди. Аммо мезбонлар ҳимоячиси сўнгги сонияларда тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга эришди. Тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтишга улгурган бўлсада, ҳакамлар Криштианунинг голини инобатга олишмади. Қанот ҳакамига босим ўтказишга уринган Роналду бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шундан кейин портгалиялик ҳужумчи сардорлик боғичини, ечиб майдонга улоқтирганди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика