"Ҳамма йигитлар тушкунликка тушиб қолишди" — Робертсон
25 июн 2024 12:18
Янгиликлар
"Ҳамма йигитлар тушкунликка тушиб қолишди" — Робертсон
"Тўғрисини айтсам, айтарли гап йўқ. Биз боримизни бердик. Венгрияга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз кераклигини билардик, аммо улар бизни қарши ҳужумларда жазолашди. Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди, лекин бу – футбол. Буни енгиш учун узоқ вақт талаб этилади.
Биринчи бўлимда тўпга кўп эга бўлдик, аммо ундан фойдалана олмадик. Биз вазиятларни кескинлаштиришимиз, янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Буни амалга оширишга ҳаракат қилдик, лекин жавоб голини қабул қилиб олдик. Реал қарасак, ҳатто дуранг ҳам етарли эмасди.
Узоқ вақт давомида бу ҳақда ўйлаб юришимиз керак. Бу оғир. Бу шунчаки даҳшатли. Ҳамма йигитлар руҳий тушкунликка тушиб қолишди. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман: ишончингизни оқлай олмаганимиздан афсусдамиз", – деди футболчи.
Шотландия терма жамоаси 1 очко жамғариб, "А" гуруҳида сўнгги, 4-ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар