UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  0 20:15БАА. "Бани Яс" - "Ал Наср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  3 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  0 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  1 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  7 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  10 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  11 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  3 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  3

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади» Янгиликлар

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади»

Навоийда «Қизилқум» жамоасининг олий лига баҳсларида муносиб иштирокини таъминлаш йўлида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Футболчиларнинг юксак савияда ўйинлар намойиш этишлари учун Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, хомийлар барча шарт-шароитларни яратиб беришяпти.

Қисқа фурсатда «Рита-Инвест» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳамкорлигида Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси халқаро талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилди. Футбол майдони чими тўлиқ алмаштирилди. Хориждан техника ва зарур асбоб-укуналар келтирилди. Стадион дарвозалари ҳам Германия олиб келиб ўрнатилди. Футболчиларнинг ювиниш, кийиниш хоналари жаҳон стандартлари асосида жиҳозланганлиги эътиборга молик.

Яна бир қувонарли жиҳати, «Қизилқум» жамоасининг ўз майдонида ўтказаётган ўйинлари Навоий вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан тўғридан-тўғри тасвирга олиниб, ойнаи жаҳон орқали намойиш қилинмоқда. Дастлаб учинчи тур доирасида ўтказилган «Қизилқум» — «Олмалиқ» жамоалари учрашуви илк бор тўғридан тўғри телетомошабинлар ҳукмига ҳавола этилганди.

— Вилоятимизда миллионлар ўйини — футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Навоий вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Ҳамидулла Қарчиғаев. —  Бунга биз телеижодкорлар ҳам ўз ҳиссамизни қўшишга бел боғлаганмиз. Бешинчи турдан жой олган «Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари учрашувини вилоятимиз телетомошабинлари тўғридан тўғри ойнаи жаҳон орқали кузатиб боришганидан ташқари, мазкур ўйин телетасвирини илк маротаба Sport  телеканалига тақдим этдик. Натижа ёмон бўлгани йўқ. Тўғри, дастлабки тасвирларда айрим жузъий камчиликлар юз берган бўлиши мумкин. Шу боис, ҳамкасбларимиз ўз устиларида жиддий ишлаб, кўпроқ ижодий изланишга ҳаракат қилишяпти. Бу борада бизни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳозир учрашувлар тўртта телекамера орқали тасвирга олинаётган бўлса, яқин кунларда улар сони олтитага етказилиши кўзда тутилган. Яқинда янги ва замонавий телеускуна ва жиҳозларга буюртмалар бердик. Муҳими, ижодкорларимиз мухлислар учун қулайлик ва янги имкониятлар яратишдан ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз. «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлар ойнаи жаҳонда тўғридан тўғри намойиш этилади.

Айни пайтда «Қизилқум» жамоаси иштирокидаги ўйинларни республикамиз футбол мухлисларига яхши таниш, моҳир спорт шарҳловчиси Раҳмонқул Болтаев тўғридан тўғри стадионнинг ўзидан шарҳлаб бормоқда.

Вилоят телеижодкорлари келгусида ҳар бир тур учрашувида ўйинолди ва ўйиндан кейин «Қизилқум» жамоаси ва рақибларнинг футболчилари, мураббий-мутахассислари, шунингдек, мухлислар билан тезкор интервьюлар уюштиришни ҳамда ойнаи жаҳон орқали намойиш этишни ҳам режалаштиришган.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика