Ҳамидов «Ифтихор»да қўним топди
02 апр 2018 09:25
Янгиликлар
Ҳамидов «Ифтихор»да қўним топди
Қўқонлик футболчи мавсумлар оралиғида ўз жамоасини топишга бироз қийналди.
Гап шундаки, Собир Ҳамидов аввалига «Қўқон-1912» таркибида шуғулланиб юрганди. Аммо Суперлига баҳслари бошлангач, қўқонликлар 32 ёшли футболчи билан хайрлашишга қарор қилди. Шундан кейин Собир маълум муддат Термизнинг «Сурхон» жамоаси йиғинида ҳам иштирок этиб қайтди. Айни дамда эса Ҳамидов Про-лига дебютанти «Ифтихор» жамоасининг рўйхатидан ўрин олган. Шу тариқа Собир олтиариқ жамоасида кўним топган кўринади.
Маълумот учун, «Ифтихор» ўз сафига, мухлисларга яхши таниш бўлган Акмал Холматов, Мансур Саидов, Шерзод Ҳакимов, Умид Қодиров, Ориф Мамажонов, Ҳасанбой Эргашев ҳамда Илҳом Жумановни қўшиб олган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар