"Ҳозирга келиб Андрей Деркач ва Вячеслав Шевченко жамоамизни тарк этди. Жамоага улардан кучлироқ футболчиларни олиб келамиз. Таркибимизга Ҳамза Каримов ва Эркин Бойдуллаев қўшилди. 18 июль куни "Қўқон-1912" билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Неманья Йованович ва Воҳид Шодиев масаласи ҳозирча 50-50.
Иккинчи даврада мақсадимиз оширилган ва биз чемпионлик учун курашамиз. Ҳамма вақт шуни истаганмиз. Ахир футбол нима учун ўйналади? Шунчаки вақт ўтказиш учун ўйналмайдику! Нимагадир эришишга ҳаракат қилиш керак. 3 ёки 4-ўрин учун курашамиз деб айта олмайман. Мақсад ҳамиша олий бўлиши лозим. Бу - футбол! Майдонда роботлар ўйнамайди, футболни инсонлар ўйнашади", - дейди Ҳамиджон Актамов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.