UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  1 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  24 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  5 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб навоийликлар бош мураббийи Ҳамид Актамов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омадимиз бироз етишмади. “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурди. Қолаверса жамоани кўп мингли сонли мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб туришди. Бу йилги мавсумда бу каби мухлисларни кўрмагандим. Бундан хурсанд бўлдим. Жамоани муносиб тарзда қўллаб, футболчиларни руҳини кўтаришгани учун ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ўйингоҳда ишқибозлар кўп бўлса футболимиз ҳам ривожланади. Бугун мухлисларни қўллаши туфайли “Навбаҳор” футболчиларини руҳи кўтарилиб, ўйини очилиб кетди.

Ўз жамоамиз ҳақида гап кетганида, бугун ёшларга имконият бергандим. Учрашув бошидан ёшларни майдонга туширгандим. Гувоҳи бўлганларингиздек, икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда умуман ўйинимиз чиқмади. Ёшларга ҳам имконият бериб уларни ҳам тайёрлашимиз керак. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракат қилишган бўлсада, хавфли вазиятларни керакли даражада юзага келтира олмадик. Қолаверса, майдоннинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Бу билан баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ бундай майдонда ҳали тўп сурмагандик.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика