UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  3 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  3 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  4 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  21 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  6 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10

Ҳамиджон Актамов: "Локо"ни ўз вақтида чемпионликдан тўхтатганмиз. Уларни ютиш янгилик ёки сенсация бўлмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Локо"ни ўз вақтида чемпионликдан тўхтатганмиз. Уларни ютиш янгилик ёки сенсация бўлмайди"

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг илк учрашувида фақат ва фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.

"Локомотив"ни қўрқитмаймиз, уларни ўзи Навоийга қўрқиб келишади. Сабаби, биз уларга доим ноқулай рақиб бўлганмиз. 2013 йили "Қизилқум" билан "Локомотив"ни чемпионликдан тўхтатиб қолгандим. Зўр ўйин бўлади лекин. "Локомотив" юқори босим остида ўйнашга ўрганган ва кўниккан жамоа. Айни пайтда "Локо" бизга нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга.

"Локомотив"ни мағлуб этсак бу сенсация бўлмайди. Уларни аввал ҳам ютганман. Бу мен учун янгилик эмас. Тўғри, рақиб жуда жиддий ва кучли. Таркибида терма жамоа футболчилари, кучли ва тажрибали ижрочилар кўп. Лекин биз ҳам бу баҳсга жиддий тайёрланганмиз.

Мени қўл остимдаги жамоа дуранг ёки мағлубият учун майдонга тушмайди. Мақсад битта - ғалаба. Мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Ўтган йили уларни кўп ранжитдик. Бу йили Худо хоҳласа улар доим яхши кайфият билан жамоамизни олқишлаб, қўллаб-қувватлаб туришларига ишонаман. Биз ҳам ўз ўрнида уларни хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика