Ҳакими Унаини ПСЖга ўтишга кўндирди

Sherzod Nurmatov
9 янв 2023
ПСЖ Марокаш термаси ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи билан келишувга эришди.

Шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган 22 ёшли марокашлик ёзгача "Анже"да қолади.  

"Goal" нашрининг ёзишича, марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими ҳамюртини Париж жамоасига ўтишга кўндиришда муҳим роль ўйнади.

Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Унаи жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушди. ЖЧ-2022да у 7 та ўйин ўтказиб, 1 та сариқ карточка олди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal