UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Ҳаким Фузайлов: "Мавсумдаги илк ғалаба учун йигитларга раҳмат" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Мавсумдаги илк ғалаба учун йигитларга раҳмат"

Про лига 3-тури доирасидаги "Бухоро" – "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Нима ҳам дердим, бу йил Про лигада жамоалари ўтган йилгига қараганда нисбатан тенг кучли. Кучсиз жамоалар йўқ. Бугунги ўйин бунинг исботи бўла олади. "Турон" жуда яхши қаршилик кўрсатди. Йигитларга илк ғалабани қўлга киритишгани учун раҳмат айтаман. "Турон" бунга қадар кетма-кет иккита ғалабани қўлга киритганди. Менимча, "Бухоро" рақибга нисбатан кўп вазиятлар яратди", – дейди Фузайлов. 

- "Бухоро" икки йилдан бери ўз майдонида ўйнаётгани йўқ. Нима деб ўйлайсиз, "Бухоро" меҳмонда ўйнайдиган жамоа сифатида шаклланиб бўлдими?

- Албатта, бу ҳақда гапириш оғир. Стадионни кўрдим. Апрель ойи ўрталарига келиб ўз майдонимизда тўп тепишимиз мумкинлигини айтишди. Футбол мухлислар учун ўйналади.

- "Турон" жамоаси бош мураббийи майдон ҳолатига ёмон баҳо берди. Сиз қандай фикрдасиз?

- Бундай фаслда кузатиладиган ҳолат. Албатта, чим бироз юмшоқроқ. Ҳозир баҳор. Ўйлайманки, бир неча ҳафтадан сўнг ҳаммаси жойига тушади. Жамоамиз янги. 2:0 дан сўнг хотиржамликка берилишди. Иккинчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Сербиялик дарвозабонни жамоага олиб келиш қарори кимдан чиқди?

- Ўз вақтида "Истиқлол"да ишлаганимда у қўл остимда ўйнаган. Профессионал футболчи. Ўзбекистон чемпионатига кўникмоқда. Стошич ҳали янада яхши ўйнайди. Қобулжонов жарроҳлик амалиётини ўтказди. Яна 2-3 ҳафтадан сўнг тикланиш машқларини бошлайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика