Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"
03 июл 00:22
Янгиликлар
Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:3) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.
- Ўйин борасида ҳозир фикр билдиришни истамайман. Чунки бу чемпионат ўйинлари билан қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет тўртинчи мағлубият бўлди. Футболда шундай қоида бор: агар жамоа ютқазса айбдор бош мураббий бўлади. Бугунги мағлубият учун айбни тўлиқ ўзимга оламан. Ортиқча ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман. Мағлубиятнинг энг биринчи айбдори менман. Вазиятни ўрганамиз, ўз ишимни таҳлил қилиб чиқаман, қаердадир хатога йўл қўйдим деб ўйлайман. Илтимос, савол берманглар бошқа гапиришни истамайман. Ҳаммага раҳмат.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар