UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  1 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор футболчиларимизга катта раҳмат. Бугун майдонга тушган ҳамма қаттиқ меҳнат қилди, ғалабага бўлган иштиёқ шундоқ кўриниб турди. Натижада йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Лекин кураш ҳали тўхтагани йўқ, олдинда янаям муҳим баҳслар кутмоқда.

- Фуболчиларни алмаштириш борасида фикрингиз?

- Бизга шунга мажбур эдик, чунки кимдир толиқиб қолди, кимдир кичик жароҳат олди. Беш кундан яна ўйин ўтказамиз, ҳамманинг соғлиғи ҳақида ўйлашимиз лозим. Бу ўринда тезроқ тикланиб олишимиз керак бўлади.

- Сизнингча, "Хоразм" хавфли ҳудудни тарк этдими? 

- Йўқ ҳали. Биз ҳамон қийин вазиятдамиз. Борган сари ўйинлар кам қоляпти, курашмасак бўлмайди. Бугун олти очколи ўйинни ўтказдик. Агар ютқазиб қўйганимизда жуда қийин вазиятга тушиб қолган бўлардик. Суперлигада қолиш учун астойдил кураш кетяпти, биз ҳам ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Худди биринчи даврадаги каби бугун ҳам жамоангиз "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Ҳар икки даврада "Машъал"ни мағлуб этган бўлсак-да, бу осон бўлиб қолгани йўқ. Иккала учрашув ҳам қийин ўтди. Ким биринчи гол урса устунлик шу жамоага ўтди. Яна бир бор шогирдларимга ғалаба учун раҳмат.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 окт 22:14:28
Уктам
"Хоразм" клуби учун ва "Помир" , Локоматив" афсонаси Хаким ака учун хурсандман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика