Ҳакамлар Суперлиганинг 21-турида хато қилишдими? Россиялик экспертимиздан таҳлил
10 окт 2023 12:16
Янгиликлар
Ҳакамлар Суперлиганинг 21-турида хато қилишдими? Россиялик экспертимиздан таҳлил
Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлиганинг 21-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди.
✅ "Турон" - "Металлург"
Ҳакамлар бригадаси вазиятда тўғри ишлашди. Ассистент VAR сабаб "Турон" ҳужумини давом эттирди, у якунлангандан сўнг эса байроқчасини кўтарди. Такрорий вазиятга қарайдиган бўлсак ёрдамчининг қарорига қўшилиш мумкин: ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Карточкага келсак, агар офсайд бўлмаганда "Металлург" ҳимоячиси четлатиларди (яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун) ва жарима зарбаси белгиланарди. Ўйин протоколи бўйича, "Металлург" ҳимоячиси сариқ карточка олди. Балки бу қўпол ўйин учун кечиктирилган огоҳлантириш бўлгандир – ортдан оёқ билан ташланиш доим сариқ карточка билан жазоланган.
✅ "Турон" - "Металлург"
Тўп "Турон" ҳимоячисининг сонига тегди. VAR текшируви қоида бузилган жой бўйича ўтказилиши керак эди. Аммо, вазият "тоза" экан, ҳакам текширувнинг якунини кутди ва ўйинни якунлади. Ҳакамлар бригадаси тўғри ишлади.
✅ "Бунёдкор" - "Қизилқум"
Бош ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорига қўшиламан. Биринчидан, "Қизилқум" дарвозабонининг ҳаракатларида тўпга ўйнаш, сўнгра ҳужумчи билан тўқнашувдан қочиш учун қўлларини олганини кўряпмиз. "Бунёдкор" ҳужумчиси тўпга тегмоқда ва ўйинни давом эттириш имкониятига эга, аммо у бунинг ўрнига ўнг оёғини қолдирган ҳолда дарвозабоннинг қўллари билан контакт излашга уринди. Контакт жуда енгил ва ўйинчи шундан сўнг йиқилмоқда, бу эса унинг футбол ўйнаш эмас, пенальти ишлаш хоҳишидан далолат беради.
? "Бунёдкор" - "Қизилқум"
Афсуски, ўйиннинг такрорий вазиятларида эпизод катта планда тушмаган, умумий камерадан эса тўп аниқ қаерга текканини айтиш имконсиз. Агар "Қизилқум" ҳимоячисининг қўли таянч сифатида бўлган бўлса ёки унга таянишга ҳаракат бўлса ва шундан сўнг тўп қўлга теккан бўлса, унда ўйинни давом эттириш керак. Аммо, умумий камерадан ҳеч нарсани тасдиқлай олмаймиз.
✅ "Бунёдкор" - "Қизилқум"
Фикримизча, фол ҳужумнинг бошланғич қисмида йўқ: елкани ишлатган ҳолда тўп учун нормал кураш. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди, "Қизилқум" шундан сўнг гол урди.
? ОКМК – "Сўғдиёна"
Афсуски, яхши такрорий лавҳаларсиз яна бир вазият. Аммо, умумий картина билан шундай фикрларни бериш мумкин. Россияда жорий мавсумдан ҳимоячи зарбани тўсишга уринганда, ҳужумчи эса тўпга ўйнаганда ва шундан сўнг муқаррар контакт бўлган вазиятда ҳакамларга пенальти белгиламаслик бўйича аниқ тавсия берилди. Менимча РПЛда жорий мавсум бундай пенальти бўлмаган бўларди. Аммо, ОКМК ҳимоячиси қўпол ўйнаган ҳолда рақибга урилган бўлса, бу фолни қайд этиш керак. Яхши такрорий лавҳа керак. Шунингдек: VAR бундай такрорий лавҳа билан ҳакамнинг майдондаги қарорига аралаша олмайди.
✅ "Насаф" - "Нефтчи"
Қайд этиш муҳимки, агар тўп "Нефтчи"нинг битта олдинги ўйинчисидан кўра дарвоза чизиғига яқин бўлса, ўйиндан ташқари ҳолат чизиғи айнан у бўйича қайд этилади. Ассистент хатога йўл қўйди, аммо Ўзбекистон чемпионатида офсайд чизиқлари борлиги яхши ва бу хатони тўғирлашга ва "Нефтчи"нинг голини ҳисобга олишга ёрдам берди.
✅ "Бухоро" - "Навбаҳор"
Икки сабаб билан "Бухоро" учун пенальтига умуман имконият йўқ. Биринчиси: қоидабузарлик йўқ. Ўйинчининг унчалик ҳам баҳслашмаётганини кўриш мумкин. Бу пенальти белгилаш мумкин бўлган фол эмас. Иккинчиси: агар ҳакам фолни кўрган тақдирда ҳам пенальтини йиқилган футболчидаги ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилиш керак бўларди.
✅ "Бухоро" - "Навбаҳор"
Нега VAR бош ҳакамни мониторга чақирди? Сабаби тўп аввалига "Бухоро" ҳимоячисининг қўлига, сўнгра бошқа ҳимоячисининг бошига теккан деб топди. Бундай ҳолатда пенальти белгилаш керак. Нега бош ҳакам пенальти белгиламади? Сабаби тўп аввалига бош билан ўйналгани, сўнгра қўлга теккан деб топди. Бундай ҳолатда пенальти белгилаш мумкин эмас: агар тўп жамоадошининг тўпга атайин ўйнаганидан сўнг "жазоланадиган" қўлга теккан бўлса фол йўқ деганидир. Вазиятларни шундай талқин қилишади. Мониторда қўлга тегиш ва тўп фақатгина бош билан ўйиндан сўнг кўринганини айтиш керак. Бош ҳакамнинг хатосини кўрсатувчи 100% исбот йўқ, шу сабаб ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз.
Шундай экан, ҳакамлар тўққизта баҳсли вазиятларда еттита тўғри қарорни қабул қилишди. Икки ҳолатда камераларнинг етишмовчилиги сабаб вазиятни сифатли баҳолаш имконияти бўлмади.
Фикрлар