

"Бир неча соатдан кейин Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг янги директори оммага таништирилади. Бу лавозимни ЎзПФЛ бош директор ўринбосари Лазиз Қўчқоров эгаллаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Лазиз Қўчқоров ЎзПФЛ тизимида 2017 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Янги, масъулиятли ва ўта қийин вазифада омад тилаймиз!", — дейилади хабарда.




