

Учрашувнинг 30-дақиқасида италиялик ярим ҳимоячи ўзига майдондан келаётган тўпни тиз чўккан ҳолда боши билан ўз дарвозабонига узатиб берганди.
“Футболчи бу вазиятда ўйин қоидасини бузди. Дарвозабон тўпга эгалик қилдими йўқми, бу кейинги масала. Вератти ўйин қоидасини бузди.
Бу спортчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракат. Мен дарров ҳуштак чалмадим, аммо у ўйин қоидасини бузганига шубҳам йўқ эди.
Албатта, бу футболда учрайдиган камдан-кам ҳолатлардан бири. Бундай ҳолатлар изоҳ талаб этади. Аммо ҳакамлар айнан шунақа ҳолатлар учун ҳам ҳакам. Биз бундай ҳолатларга тайёрмиз”, дейди Амель.




