"H" гуруҳи: Колумбия пешқадам сифатида, Япония эса "японча" тартиб-интизом эвазига плей-оффда!
28 июн 2018 21:08
Янгиликлар
"H" гуруҳи: Колумбия пешқадам сифатида, Япония эса "японча" тартиб-интизом эвазига плей-оффда!
Ушбу "квартет"да жуда қизиқ ҳолат кузатилди. Колумбия Сенегални ютиб ўз очколари сонини 6тага етказди ва гуруҳда пешқадам бўлди. Япония эса мундиални муддатидан аввал тарк этган Польшага кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Шу тариқа Сенегал ва Япония тўплаган очколар (4) бир хил кўринишга келди. Қизиғи, ушбу жамоаларнинг тўплар нисбати ва киритган голлари сони ҳам (4тадан) бир хил бўлди. ФИФА қоидасига кўра, жамоаларнинг очколари, тўплар нисбати, киритган голлари сони, ўзаро ўйини (дуранг) тенг бўлиб қолса, унда "Fair play" амал қилади. Яъни қайси жамоада огоҳлантиришлар сони кам бўлса, ўша жамоа жадвалда юқорилайди. Япония эса Сенегалга нисбатан кам карточка олгани уларга қўл келди ва нимчорак финалга йўл олишди. Сенегал эса мундиални гуруҳ босичида якунлашига тўғри келди. Польша эса ўз уйига 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
Фикрлар