UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  8 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди" Янгиликлар

Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"

Илкай Гюндоган "Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг майдондаги хулқ-атворини провокацион деб ҳисоблайди.

"Барселона"га қарши Испания Кубоги финалида (2:3) Рюдигер иккинчи таймда майдондан четлатилди.  

Бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа "Реал"нинг ҳужумини тўхтатганида захирада ўтирган Рюдигер ўзини бошқара олмади. Ҳакам Килиан Мбаппенинг "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсияга қарши қўпол ҳаракати туфайли ўйинни тўхтатган эди. Немис футболчиси ҳакам томонга муз парчаси отиб юборди. Натижада, Антонио 6 ўйинга дисквалификация қилинди.  

"Агар Тони сизнинг жамоангизда бўлса, буни жуда зўр деб ҳисоблайсиз, лекин у рақиб бўлса, бу жаҳлингизни чиқаради.  

Тонининг дисквалификацияси етарли жазо бўлиши керак. У синовдан ўтишига тўғри келади.  

Жамоангизда Тони каби куч ва иштиёққа эга ўйинчи бўлса, буни майдонда ўз манфаатингиз учун ишлатишингиз мумкин. Мен буни Германия терма жамоасида у билан бирга ўйнаган вақтимда ҳис қилганман. Бу жамоага ёрдам беради ва мухлисларимиз буни фантастик деб билади. Баъзида бир нарса иккинчисисиз ишламайди.  

Тонида провокацион ва агрессив хулқ-атвор бор, бу унинг майдондаги ўзига хос услуби. Тони ҳиссиётли, афсуски, у Кубок финалида ҳаддидан ошди. Бу катта хато бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ", – деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Bild нашрига берган интервьюсида.  

Гюндоган Рюдигерга қарши клублар даражасида, жумладан, "Барселона" таркибида ўйнаган, шунингдек, Германия терма жамоасида у билан бирга тўп тепган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика