

"Шаҳарликлар" АПЛнинг 16-турида "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Бундай эмас. Биз муҳим уч очкони қўлга киритдик, аммо ундан кўпини эмас. Албатта, ғалабамиздан мамнунмиз. Қийин бўлишини билардик, чунки МЮнинг ҳужумчилари тезкор. Уларнинг узун пасларига тайёр эдик. Адолатли ғалабага эришдик, аммо чемпионлик пойгаси якунлангани йўқ" - дейди Гюндоган.



