

29 ёшли вингер билан шартнома имзолашга Лиссабоннинг "Бенфика" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Португалияликлар аллақачон ўйинчининг трансфери борасида жиддий тарзда ишлашмоқда. Бош тўсиқ Гётценинг маоши бўлиши мумкин. Марио ҳозирда йилига 2,5 млн евро маош олади.
Ярим ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум клуб таркибида 49та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 7та ассист қайд этди.



