

"Барселона" вингери ўтган мавсумда барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
"Ламин Ямал футболни қай даражада тушуниши... Бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли.
Биз "Барселона"да яна шундай истиқболли йигитни топганимиз учун жуда омадлимиз... Леога ўхшаб гапиришни истамайман.
Ростдан ҳам, афсусдаман, аммо менинг фикримча, дунёда Лионель Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу мумкин эмас", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола.



