Гвардиола: "Харт - "МС" афсонаси, аммо менинг қарорларимдан ҳамма ҳам бахтли бўлавермайди"
25 авг 2016 11:51
Янгиликлар
Гвардиола: "Харт - "МС" афсонаси, аммо менинг қарорларимдан ҳамма ҳам бахтли бўлавермайди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Стяуа"га қарши Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувидан сўнг жамоа дарвозабони Жо Харт билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритди.
"Мен бу ерга қарор қабул қилиш учун келганман. Ҳа, улар ёмон ёки яхши бўлиши мумкин. Харт аввалгидек "Манчестер Сити" футболчиси ҳисобланади. У бугун керакли даражада ўйнаганидан мамнунман. У клуб афсонаси эканлигини биламан. Харт "Манчестер Сити"нинг ҳозирги кўринишига келишга сабабчи бўлганлардан бири.
Қарорларим барчани бахтли қилишини истайсиз, аммо бунинг иложи йўқ. Мураббий қарор қабул қилиши керак. Бизда 28 нафар футболчи бор ва уларнинг 17 нафари асосий таркибда майдонга чиқа олмайди" - дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар