UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Суперлига. ОКМК - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  30 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:45"Сурхон" - "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  6 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  3 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  14

Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади Янгиликлар

Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади

Бизни "Этихад"да ёрқин ва голларга бой учрашув кутмоқда.

Ишончли дебют

Томас Франк учун "Тоттенхэм"даги мураббийлик даври жуда яхши бошланмоқда. "Шпорлар" даниялик мураббий талабларига мос равишда таркибни кучайтиришди — АПЛ ҳавосини биладиган таянч ярим ҳимояи, қанотга сифатли ижрочи, ижарадаги икки футболчи билан тўлақонли шартнома имзоланди — биринчи турга жамоа ажойиб кайфиятда етиб келганди. Янги мавсум дебютанти "Бернли" билан баҳсда лондонликлар ортиқча муаммога дуч келишмади.

10-дақиқадаёқ "Тоттенхэм" ҳисобни очди. Биринчи бўлимда фарқни оширишнинг имкони бўлмаганига қарамай, иккинчи бўлимда рақиб тўлиқ таслим этилди. 60 — 70-дақиқа оралиғида амалда ўйин тақдири тўлиқ ҳал бўлди. Франкнинг тизимида Ришарлисон айниқса эътиборни тортди. Меҳнаткаш бразилиялик "Тоттенхэм" ҳужумида Сон Хён Мин борлигида сояда қолиб кетаётганди. Ўтган мавсум у чемпионатда бор йўғи 4 та гол урди, бунисида эса — биринчи турдаёқ дубль.

Қўшимчасига Кудуснинг янги жамоадаги адаптацияси яхши ўтганини сезиш мумкин — Муҳаммад ассистлардан дубль қайд этди.


Жароҳатлар "Тоттенхэм" салоҳиятини тўлиқ кўрсатишга тўсиқ бўлмоқда

Премьер-Лига аутсайдери билан баҳсда Франк режаси ишлади, ўйин охирларига бориб, баъзи саволлар юзага келган бўлса ҳам. Лондонликлар ҳужумининг муҳим фигуралари бўлган Деян Кулусевски ва Жеймс Мэддисон лазаретда. Англиялик Постекоглу даврида ҳам асосий плеймейкер бўлган бўлса, швециялик асосий таркибнинг муҳим аъзоси бўлиб, мунтазам равишда рақиб дарвозасига хавф туғдиради.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида Жеймс хочсимон боғламидан жароҳат олди. Жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган хавбек мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборади. Деян эса май ойида тиззасидан жароҳат олганди. Натижада, у мавсум сўнгида "Астон Вилла" ва "Брайтон"га қарши ўйинларни ҳамда "Манчестер Юнайтед"га қарши Европа Лигаси финалини ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

Яна бир катта йўқотиш — Дестини Удоджи. Рўйхатда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириши мумкин бўлганлар ҳам бор — Брайан Хиль, Манор Соломон, Раду Дрэгушин.

"Тоттенхэм"нинг ҳужумдаги имкониятлари сезиларли даражада қисқармоқда — Кулусевскининг йўқлигини Кудус билан ёпиб кетса бўлса, Мэддисонга альтернатив вариант йўқ. Маълум вақтгача Франк муаммони қандайдир усулда ёпишга муваффақ бўлар, лекин узоқ муддатда-чи — бу вазиятда "Манчестер Сити" ва "Арсенал"нинг ўтган мавсумдаги ҳолати ёрқин мисол бўла олади.


"Вулверхэмптон"га қарши барчаси режадагидек кечди

"Сити"ни бундай кўриш бироз ғалати – Уокер йўқ, де Брюйне йўқ. Пеп ҳимоя қанотларида Аит-Нури ва Рико Льюисдан фойдаланди, ундан ҳам қизиғи – ўнг қанотни Оскар Бобб "ёпди". Шунингдек, асосий таркибда янги "шаҳарликлар" Траффорд ва Тижани Рейндерсни кўриш мумкин эди. Клуб янгиланиш даврини бошдан кечирмоқда – жараён анча кескин тарзда амалга оширилмоқда. Янги мавсумдаги илк учрашувда "бўрилар" айтарли қаршилик қила олишмади – 4:0.

Бу вазиятда энг муҳими тизим яхши йўлга қўйилгани ҳозирнинг ўзида сезилмоқда. Мармуш захирада қолдирилди – ҳужумнинг олдинги чизиғида одатга кўра Холанд туширилди. Шеркини эса захирадангина ўйинга қўшишга қарор қилишди. Эрлинг чемпионатни дублдан бошлади. Рейндерс биринчи бўлимда орадаги фарқни иккитага оширган бўлса, 61-дақиқада норвегияликка голли узатма етказиб берди. Райан захирадан майдонга тушди ва 81-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ким билади дейсиз, балки тезкор Кудусга қарши Гвардиола ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширишга қарор қилар.


Франк учун жиддий синов, "Сити" учун ноқулай рақиб

Томас янги жойга тўлиқ мослашиб олиши учун ватқ керак — "Тоттенхэм" ҳозир оптимал ҳолатда эмас ва энди яхши спорт формасига кирмоқда. Шу ҳолатида жамоа ўтга ташланмоқда. Бошқа томондан "Ман Сити"га қарши ўйинларда "шпорлар" ёмон кўринмаяпти. Охирги ўзаро 20 ўйинда "шаҳарликлар"ни 8 марта мағлубиятга учратган жамоаларни санаш учун бармоқларимиз етиб ортади ва "Тоттенхэм" улар орасида бор.

Лондонликлар "шайхлар"га ўз уйида февраль ойида имкониятни бой бериб қўйди, аммо ундан аввал сафарда йирик (4:0) ғалаба билан Гвардиолани Лига Кубогидан чиқариб юборишганди. "Тоттенхэм" учун бу вазифа имконсиз эмаслиги аниқ.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 авг 17:11:54
تعمورخن ومار خجا
Файзуллаев Файзулло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сон кани акалар Ким билади
Son ketdiku amerikaga
   
23 авг 17:02:38
Файзуллаев Файзулло
Сон кани акалар Ким билади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика