Гвардиола: "Таски - яхши футболчи, аммо унга машғулотлар керак"
Aslanov Jasurbek
5 фев 2016
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Спартак"дан Мюнхен клубига ўтган ҳимоячи Сердар Таски борасида фикр билдирди.
"Таскига машғулотлар керак, чунки Россияда қишки танаффус давом этяпти, аммо у жуда яхши футболчи. Хольгер Бадштубер бизнинг ягона соғ марказий ҳимоячимиз эди" - дейди Гвардиола.