Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди
17 авг 08:58
Янгиликлар
Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола таркибнинг катталиги сабабли муаммоларга учраётгани ҳақида гапирди.
"Таркибдан мамнунманми? Йўқ, бизда жуда кўп ўйинчилар бор. Бугун жамоада Родри, Фоден, Ковачич ва Савиолар йўқ эди, Аке ва Гюндоган эса захира ўриндиғида қолиб кетишди. Менга барча турнирларга етарли футболчи борлиги ёқади, лекин ҳеч ким таркибдан четда қолишини истамайман. Бу ҳолат ўтган мавсумда ҳам содир бўлганди, бундай ҳолатда жамоанинг ички муҳитини яхши ҳолатда ушлаб туриш жуда қийин бўлади. Вазият аввалгидек қолмоқда, биз ўйинчилар ва уларнинг агентлари билан вазиятдан чиқиш йўлини топишимиз керак, акс ҳолда жамоавий руҳни сақлаб қолиш қийин бўлади", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар