

"У бундай ўйин устаси. Тезлик, тўпни олиб қўйиш, тезлашиш ва секинлашиш, интуиция ва вазиятларни бошқариш. У мен учратган энг ақлли ўйинчилардан бири. Бернарду ўтган мавсум қийналди. Баъзан у: "Пеп, мен чарчадим. Ақлим ва оёқларим энди майдонда эмас", дерди. Бироқ у ҳар доим ёнимизда эди. Шунинг учун ҳам у бизнинг сардоримиздир", – деди Гвардиола.
Силва 2017 йилдан бери "Манчестер Сити"да. Бу вақт ичида 31 ёшли португалиялик барча мусобақаларда "шаҳарликлар" сафида 422 ўйин ўтказиб, 73 та гол урди ва 75 та голли узатмани амалга оширди.



