Гвардиола шахсий рекордини такрорлади

“Манчестер Сити” кеча Англия лига кубоги ярим финалида “Бертон”ни 9:0 ҳисобида тор-мор қилди.

Гвардиола бу орқали ўз мураббийлик фаолиятидаги энг йирик ҳисобдаги ғалаба бўйича ўрнатган шахсий рекордини такрорлади. Пеп “Барселона” билан 2011 йил 23 декабрида “Оспиталет” клубини 9:0 ҳисобида енгганди.

Маълумот учун, Гвардиола “Сити”га 2016 йилдан бери бош мураббийлик қилиб келмоқда.


Манба: Opta