Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди
23 авг 09:46
Янгиликлар
Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Родрини майдонга туширишга шошилмаслигини маълум қилди.
"Родридан мен фақат барқарор ҳолатни хоҳлайман. У ҳали тўлиқ тайёр эмас. Мен унинг маҳоратига шубҳа қилмайман. Родри ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиси. Янги "Олтин тўп" соҳиби бир неча ойдан кейин аниқланади. Ҳозирча энг яхшиси ҳали ҳам Родри", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Родри оёғидан олган жиддий жароҳатидан сўнг клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этганди, бироқ ярим ҳимоячи "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда яна жароҳат олиб, сентябрнинг ўрталаригача сафдан чиққанди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар