Гвардиола "Реал" футболчисини мақтади
29 дек 2019 23:05
Янгиликлар
Гвардиола "Реал" футболчисини мақтади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
"Тони – жуда ақлли ва хотиржам ўйинчи. Кўпинча жамоа ишлари ёмонлашганда хотиржам ва техникаси кучли футболчилар танқидлар остида қолишади. Аммо улар энг жасур футболчилар ҳисобланишади.
Ўйин давомида бор овози билан бақирадиган аксар ўйинчилар муаммолар пайдо бўлганда сояда қолиб кетишади. Тони – уларнинг акси. У қийин паллада ўзини кўрсата оладиган жасур ўйинчи", – деди Гвардиола германиялик футболчига бағишланган ҳужжатли филмда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар