Гвардиола отасининг фикрича, ўғли "Барселона" ва Испания терма жамоасини бошқармайди

Aslanov Jasurbek
18 окт 2016
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг отаси Валенти Гвардиола ўғли Испания терма жамоасини бошқармаслигини айтди.

"Пеп барча жойда ўзини яхши ҳис қилади. "Барселона"га қайтиш? Тўп йиғиш учунми? Мен уни на клуб президенти ва на мураббий сифатидан кўряпман. Унинг "Барселона"даги вақти ўтиб бўлди ва ўғлим бу клуб билан яна муваффақиятга эришади деб ўйламайман. Миллий жамоаларга тўхталадиган бўлсак, у Каталония терма жамоасини бошқариши мумкин. Аммо Испания терма жамоаси ҳақида бу гапни айта олмайман" - дейди Валенти Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser