UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  0 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  1 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди" Янгиликлар

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Нико О'Райлини Англия Кубоги ярим финалида ўйнатишга ваъда берди.

Якшанба куни "Сити"га "Борнмут" устидан ғалаба қозонишида айнан О'Райли ёрдамга келиб, 2 та ассист амалга оширди. У танаффусда Абдуқодир Ҳусановни алмаштирди.

Гвардиоланинг таъкидлашича, О'Райли олдинги турда ҳам катта таассурот қолдирган, шунинг учун 20 ёшли англиялик футболчи 4 ҳафтадан сўнг "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Кубок ўйинида майдонга тушади.

"Нико "Плимут" дарвозасига иккита тўп киритганди ва бугун ҳам ўйинга ижобий таъсир ўтказди. У албатта ярим финалда ўйнайди!

У жуда яхши ўйнади. Шу ўринда, унинг ҳужумкор ярим ҳимоячи эканлигини унутмаслигимиз керак. Тезкор, жуда ақлли ва тўп билан яхши муомала қилади, рақиб дарвозаси олдида доим хавфли вазият ҳосил этади", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" мусобақа ярим финалида "Ноттингем Форест" билан беллашади. Учрашув 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика