Гвардиола МЮни АПЛ чемпионлик пойгасидан чиқариб юборгани йўқ

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2016
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед»ни АПЛ чемпионлиги учун курашдан чиқаришга шошилмаяпти.

"Тўғрисини айтсам, бош соврин учун "Челси", "Ливерпуль", "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари курашадилар. Бу мавсумда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Барчаси сўнгги 2-3 ой ичида аниқ бўлади.

Биз "Челси" ва "Ливерпул"га қараганда кўп ўйин ўтказамиз. Аммо, шунда ҳам етакчилар қаторидамиз. Шу сабабли ҳам айтишим мумкинки, биз мавсумни яхши бошладик", - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN