Гвардиола: "МЮ шунчаки бизнинг хатоларимизни кутди"

Tolibjon Qosimov
9 мар 2020
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият (0:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Биз яхши ўйнадик, фақатгина якунловчи паллада бироз омад етишмади. Биз муносиб ўйнадик.

Биз аниқ тўп тепдик, прессинг қилишга ва яхши ҳимояланишга уриндик ва буларнинг бари бизда ўхшади. Ҳужум нуқта-и назаридан яхши ҳаракат қилдик. Рақиб кутди ва қарши ҳужумларда Жеймс ва Марсьялга узун пасларни узатди.

Биз ўз футболимизни ўйнадик ва афсуски гол ўтказиб юбордик. Рақиб шунчаки бизнинг хатоларимизни кутди", - деди Гвардиола "BBC" эфирида.


"Гол қўйиб юбордик ва бундай вазиятдан чиқиб кетишимиз керак эди, иккинчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик. "Манчестер Юнайтед"ни табриклайман. Рақибнинг даражасини ҳамиша ҳисобга олиш зарур.

Эдерсоннинг хатоси? У бир ёки икки вазиятда бизни қутқарди. У ажойиб дарвозабон. Шогирдларимни танқид қилмоқчи эмасман, хатолар - ўйиннинг бир қисми", - дея қўшимча қилди Пеп "Sky Sports" эфирида.

Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bbc.com