Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди

20 май 2026, 07:27
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсумнинг дастлабки якунларини чиқарди.

"Январь ойидан бошлаб биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйнадик. Бизда кўп жароҳатлар бўлди ва кўплаб вазиятлар бизнинг назоратимиздан ташқарида эди. Бу мавсумда биз кўп нарсаларни ўргандик. Ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини тушундик. Кўп миқдорда очко тўплаш ва устунликка эга бўлиш керак, акс ҳолда назорат қилиб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келади.

Биз кўп оғир дамларни бошдан кечирдик ва бир марта ҳам таслим бўлмадик. Шунинг учун ҳам ҳозир шу ердамиз", — деди Гвардиола клубнинг расмий сайтига.

Сўнгги тур олдидан "шаҳарликлар" 78 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Арсенал" 82 очко билан 1-ўринни эгаллади. Лондон клуби Англия чемпиони бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com