

"Насри бутун ҳолатни билади. Бизда ярим ҳимоячилар кўп, бундан нима чиқишини кўрамиз. Мангала ҳам вазиятни тушуниб турибди. Улар ўз вакиллари билан биргаликда қарор қабул қилиши керак, бироқ улар жамоада экан, бу футболчилар ҳақида биз қайғурамиз.
Ихеаначога келадиган бўлсак, у бизни тарк этиб, "Лестер"га ўтмоқчи. Ҳаммаси шунга қараб кетмоқда" - дейди Гвардиола.



