Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
02 мар 2024 22:23
Янгиликлар
Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан рақибни баҳолади.
"Манчестер Юнайтед" сўнгги вақтларда меҳмонда "Вулверхэмптон", "Лутон" ва "Астон Вилла"ни мағлуб этди. Бунинг қанчалик қийин эканлигини биламиз. "Астон Вилла"нинг майдонида ғалаба қозониш учун ақлбоварқилмас сифатларга эга бўлиш керак.
МЮ билан доим шундай бўлган: улар яхши ўйнаган пайтларида ғалабага эришишади. Март келиб қолди, улар эса 2024 йилда атиги битта мағлубиятга учрашди, у ҳам бўлса ўтган ҳафта уйларида. Уларнинг жорий мавсумда кўрсатаётган барқарорлиги барчага кўриниб турибди. Аммо, биз 3 очко олишга ҳаракат қилиб кўрамиз", – дейди мутахассис.
"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" ўйини 3 март куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар