Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" билан бир қаторда бўлмоқчимиз"

Mirjalol Normatov
10 май 2018
АПЛ доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола шундай фикрларни билдирди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" билан бир қаторда бўлиш учун кўпроқ совринлар ютишимиз керак. Статистика бўйича бизга тенг келадиган жамоа бўлмади. Шунинг учун ҳам барчасидан хурсандман.

97 очко, кўплаб голлар ва ғалабалар - жамоанинг мавсумдаги иштироки қандай бўлганини тасдиқламоқда. "Манчестер Сити" мавсумни 100 очко билан якунлаб, АПЛни идеал даражада якунламоқчи", - деди Пеп.

"Манчестер Сити" сўнгги турда "Саутгемптон"га қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity