

Гвардиола қўл остида "шаҳарликлар"нинг мудофаа чизиғи учун қилган харидларининг тўлиқ рўйхати: Жон Стоунс (€ 52,2 млн), Бенжамен Менди (€ 57,2 млн), Кайл Уокер (€ 49,5 млн), Эмерик Лапорт (€ 62,7 млн), Данило (€ 29,1 млн), Анхелиньо (€ 12,1 млн), Жоау Канселу (€ 66 млн), Натан Аке (€ 45,1 млн) ва Рубен Диаш (€ 68,2 млн). Жами — € 442,1 млн.
Кеча "Манчестер Сити" "Бенфика"дан ҳимоячи Рубен Диашни трансфер қилиганини эълон қилди. Лиссабон клубига эса ҳимоячи Николас Отаменди йўл олади.
Рубен Диаш ўтган мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



