

"Агар атрофимизда яхши муҳит бўлмаганида, мен бу ерда 10 йил ишламасдим, ҳатто барча совринларни ютганимда ҳам. Мен ҳали ҳам катта энергия ҳис қиламан ва дам олиш куни ишга келишдан завқ оламан. Илҳомлантирган нарса шуки, Гюндоган "Барселона"дан қайтиб келиб: "Ман Сити — бу топ, топ", дегани. Агар шундай дейишса, демак биз тўғри йўлда эканмиз. Шунинг учун ҳам биз 12-14 йилдан бери доимий равишда Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз. Шунинг учун ҳам доимий титул учун курашамиз — клуб тактика, тизим, таркиб ва мураббийлар штабида барқарор. Бу одамлар ўзини қулай ҳис қиладиган муҳит", — деди Гвардиола Тhe Guardian нашрига.



