Гвардиола: “Ливерпул”ни 40 очкога ортда қолдирмоқчи эдим, аммо …”

Eldor Akmurzayev
23 янв 2022, 07:40
“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

“Ливерпул”ни 40 очкога ортда қолдиришни истардим, аммо январдаёқ бунга эришишнинг иложи йўқ. Бундай катта фарқни ҳам кутмагандим.

Энди бизда танаффус бўлади, шундан сўнг эса энг зўр ҳолатимизда қайтамиз”, дейди испаниялик.

“Шаҳарликлар” 23 ўйиндан кейин турнир жадвалида 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда, уларни таъқиб қилаётган мерсисайдликлар ҳисобида эса 21 баҳсдан сўнг, 45 балл мавжуд.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport