Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"
12 мар 09:45
Янгиликлар
Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида "Реал"га қарши биринчи учрашув (0:3)дан сўнг мадридликлар дарвозабони Тибо Куртуанинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Менда ожизлик ҳисси йўқ. Биз Куртуа жиддий тарзда ўйинга аралашишига мажбур бўладиган вазиятлар ярата олмадик. Аммо қанча бор жарима майдони ичига кирдик ва ҳал қилувчи сўнгги пас етишмади… Агар сиз шу нуқтагача етиб борган бўлсангиз, демак, умуман олганда тўғри ҳаракат қиляпсиз. Бизда Куртуа ажойиб ўйин ўтказди, деган ҳиссиёт йўқ. Бизга фақатгина кичик бир деталь етишмади. Агар шуни бажара олганимизда, албатта гол урар эдик", — деди Гвардиола.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар