

"Рақибнинг 5 ҳимоячи тактикаси билан ўйнашини кутмагандик, биз керакли вазиятларни уриб олдик. Иккинчи бўлимда рақиблар биздан кўра яхшироқ кўрина бошлашди. Бирга бир ҳолатларда улар агрессив бўла олишди. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган бўлса-да, ўйинни ташлаб юбормайдиган, бирга бир ҳолатларда рақибдан устунлик қилишни истайдиган жамоаларни қаттиқ ҳурмат қиламан.
Доку жамоага тезда мослашиб олди. Гап унинг фақатгина бугунги ўйинида эмас, у барча учрашувларда яхши ўйнамоқда. Ундан мамнунмиз.
Холанд? Унинг тўпиғида муаммоси бор, шу сабабли уни хавф остига қўйишни, ўзида ноқулайлик ҳис қилишини истамадик. У балки сешанба куни майдонга қайтиши мумкин, ундай бўлмаса, келаси якшанбада ўйнайди", - деди Гвардиола.



