UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  0 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  10

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган" Янгиликлар

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"

Февраль ойида Ҳусанов клубнинг энг яхши футболчиларидан бири деб тан олинганди, бироқ 30 март куни "Борнмут"га қарши Кубок учрашувининг танаффусида алмаштирилганидан сўнг у бошқа майдонга тушмасдан келмоқда.

Гвардиоланинг айтишича, бу алмаштириш футболчига берилган сариқ карточка ҳамда мураббийлар штабининг чап қанот ҳимоясини мустаҳкамлаш истагидан келиб чиққан.

"Ҳусанов сариқ карточка олганидан сўнг таваккал қилишни хоҳламадик. Ўша пайтда биз чап қанотни кучайтиришимиз керак эди. Нико кутилганидан кўпроқ дақиқа ўйнади, Йошко эса ҳимоя марказида ўйнай бошлади. Бизда жароҳатланганлар бор эди ва ихтиёримизда фақат ёш Витор билан Ҳусанов қолганди", – деди Гвардиола.

Гвардиола, шунингдек, таркибдаги ўрин учун кураш доимий эканлиги ва ҳеч ким бунга олдиндан ишонч ҳосил қила олмаслигини таъкидлади:

"Бу ҳолат шуни кўрсатадики, бошланғич таркибдаги ўрнингни кафолатланган деб ҳисоблаш мумкин эмас. Эртанги ўйин ҳам бунга кафолат бўла олмайди".

Абдуқодир Ҳусанов шу йилнинг январь ойида Франциянинг "Ланс" жамоасидан "Манчестер Сити"га ўтганди. Трансфер қиймати тахминан 40 млн еврони ташкил этди. Ўшандан бери 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 6 та ўйинда майдон тушди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика