Гвардиола Ҳоланднинг "Севилья" қарши ўйинда иштирок этиш-этмаслиги ҳақида гапирди

Оқил Абдубарноев
1 ноя 2022
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Севилья"га қарши ўйин олдидан ҳужумчи Эрлинг Ҳоланднинг ҳолати ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган “Лестер”га (1:0) қарши ўйинни ўтказиб юборганди.

“Ҳоланд ўзини ўтган дам олиш кунларидагига қараганда анча яхши ҳис қилмоқда, аммо у ҳали юз фоиз тайёр эмас. Биз таваккал қилмоқчи эмасмиз”, – деди Гвардиола.

Жорий мавсумда 22 ёшли норвегиялик форвард барча турнирлар доирасидаги 16 ўйинда 22 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

"Манчестер Сити" 3 ноябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида "Севилья"ни қабул қилади, учрашув 01:00 да бошланиши режалаштирилган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: uefa.com