

"Ҳақиқатан ҳам яхши ўйин бўлди. Биринчи таймда биз аъло даражада ўйнадик. Жуда-жуда яхши. Иккинчи таймда улар кучайди, биз эса, эҳтимол, унчалик агрессив бўлмадик ва, албатта, гол ўтказиб юбордик. Улар ҳисобни тенглаштиришганидан сўнг ўзларининг ҳақиқий инглизча ўйинини кўрсатишди — жуда агрессив, яккама-якка курашларда жуда-жуда агрессив. Умуман олганда, биз ҳақиқатан ҳам яхши ўйин кўрсатдик", — деди Гвардиола BBC нашрига.
Ушбу ўйиндан сўнг "Эвертон" 48 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда, "Манчестер Сити" эса 71 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Турнир жадвалини 76 очко тўплаган "Арсенал" бошқармоқда.


