

"Умуман олганда яхши ўйнадик, ўйинни назорат қилдик ва баҳс охиридагина рақибга имкон бердик. Афсуски, вазиятларни голга айлантиришимиз юқори даражада эмас, айниқса рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиққанимизда. Буни тўғирлашимиз лозим.
"Бундай "Бавария"ни кўрганимда ("Лацио"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган), ўзимизни ЕЧЛ фаворити деб ҳисобламайман. Ҳозирги мақсадимиз - уч кундан сўнг "Вест Хэм"ни мағлуб этиш.
Футболчиларнинг тикланиши ва яхши формага кириб олиш - катта муаммо. Агар кимдир бизни фаворит деб ҳисобласа - майли. Буни қабул қиламиз. Аммо жамоа ўз тарихида бор йўғи бир маротаба ярим финалгача етиб борган", - деди Гвардиола.



