Гвардиола: «Браво дунёдаги энг кучли уч дарвозабондан бири»

Narzulla Saydullayev
9 апр 2017
«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола «Халл Сити»га қарши ўйиндан сўнг (3:1) Клаудио Браво ва Серхио Агуэрони мақтади.

«Дарвозабонлар бўйича қарорни ҳар бир ўйиндан олдин қабул қиламан. Мен бугун Бравони танладим, Кабальеро ҳам яхши ишламоқда.

Бизнинг ўйин услубимизда Браво – тер Стеген ва Нойер билан бир қаторда дунёнинг энг кучли посбони. У ўз оёғлари билан бизга ҳужум бошлашимизга ёрдам беради.

Агуэро охирги икки ойда олдинга катта қадам ташлади. У ҳар ўйинда гол урмоқда.

Серхио билан гаплашганим йўқ, аммо у гол урганидан хурсанд», – дейди Гвардиола.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com